Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сезилган инфляция ошган: камбағаллар ва пенсионерлар юқори инфляция сезишмоқда

Сезилган инфляция ошган: камбағаллар ва пенсионерлар юқори инфляция сезишмоқда



Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган.

Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга баланд. Даромад гуруҳларида камбағаллар — 2 млн.сўмгача даромад эгалари (9,6%) ва даромадсизларнинг (10,8%) сезган инфляцияси кескин ошган.

Ҳудудлар орасида энг баланд - расмий инфляциядан деярли 2 карра юқори сезилган инфляция — Андижон вилоятида (12,6%) кузатилган.

Ой давомида юқори даражада қимматлаган маҳсулотлар динамикасини спекулятив равишда ошаётган бензин ва ёқилғи белгилаган (сезилма улуши бирдан +8 фоиз бандига кўтарилган). Шунингдек, гўшт ва сут, қурилиш моллари, йўлкира ва ташиш хизматлари, ўсимлик ёғи, тиббий хизматларда, мева-сабзавотлар, дорилар, гуруч, кафе ва ресторан хизматлари, кийим ва пойафзал, тухум, нон ва ун, таълим хизматлари ва маиший хизматлар юқори даражада қимматлади деб ҳисобловчилар улуши ошган. Хуллас, расмий статистикадан фарқли равишда сезилмаларда қимматламаган нарсанинг ўзи қолмаган.

Киритилди: 17:04 19.09.2026. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!