Севастополда Россия денгиз флотининг 300 йиллигига бағишланган ёдгорликни портлатиш учун қўлбола портловчи қурилмадан фойдаланишни режалаштирган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни республика Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) хабар берди.
"Маҳаллий фуқаро Украинани қўллаб-қувватловчи турли интернет-ресурсларда жойлаштириш учун Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий объектлари ва Украина Қуролли кучларининг минтақадаги ракета ҳужумлари оқибатлари ҳақида маълумот тўплаган", — дейилади хабарда.
Агентликнинг қайд этишича, қўлга олинган шахс Украина миллатчилик ғояси тарафдори бўлган. Жиноятчи ҳибсга олинди.
Кўрсатмаларга кўра, эркак портловчи моддани тайёрлаш учун барча керакли қисмларни сотиб олган. У радио орқали бошқариладиган портловчи мосламани йиғиб, ёдгорликни портлатиш ниятида бўлган, бироқ хавфсизлик кучлари жиноятнинг олдини олган.
Аввалроқ, 25 ноябрь куни ФСБ ходимлари Калининграддаги православ черковида содир этилган терактнинг олдини олгани ҳақида хабар берилганди. Жиноятни террорчилик ташкилоти раҳбарлари томонидан ёлланган ўсмир режалаштирган.