Сеулдаги президент қароргоҳи ҳудудига қулаган КХДР ҳаво шари қолдиқлари таркибида хавфли моддалар бўлмаган. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Агентлик бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар бермоқда.
"Шимолий Кореядан жами 20 та “ахлат шари” учирилган, уларнинг баъзиларида ташвиқот варақалари бўлган. Ҳаво шарлари GPS билан жиҳозланган ва юкларни олдиндан белгиланган нуқталарга ташлаб юбориш режалаштирилган", деб ёзади Yonhap.