"Реал" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос "Севилья" акцияларини сотиб олишга тайёр бўлган инвесторлар гуруҳига қўшилди.
COPE хабарига кўра, испан клубининг Америка фонди билан музокаралари барбод бўлган, бу эса қоғозлар нархининг пасайишига олиб келган.
Манбага кўра, Рамос аллақачон акциядорларга клубни сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққан ва унга лойиҳани бошқаришни ишониб топширган йирик сармоявий гуруҳ қўллаб-қувватлаган.
Таъкидланишича, у таклиф қилган маблағ асосий акциядорларга берилган маблағлар ичида энг каттаси бўлиб, ҳажми бўйича олдинги барча таклифлардан устун туради.
Рамос "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004 йилдан 2005 йилгача, шунингдек, 2023 йилдан 2024 йилгача клубда ўйнаган.