Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Серхио Рамос Россияда ўйнаши мумкин

Серхио Рамос Россияда ўйнаши мумкин

"Медиалига" раҳбари бўлиб турган Николай Осипов Мадриднинг "Реал" ва Франциянинг "ПСЖ" клубларида ўйнаган афсонавий испаниялик ҳимоячи Серхио Рамоснинг таклиф этилиши ҳақида гапирди.

Раҳбар "Спорт-Экспресс" журналистларига берган интервьюсида Медиалига ҳамкорларидан бири туфайли Рамос билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

"Жаҳон миқёсидаги юлдузлардан бири 2026 йилда, албатта, Медиалигада таклиф этилган меҳмон бўлади", - дея қўшимча қилди Осипов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Нани меҳмон бўлган эди.

Киритилди: 23:50 15.01.2026. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!