Мадриднинг "Реал" клуби собиқ сардори Серхио Рамоснинг фикрича, Килиан Мбаппе яқин йилларда оламшумул муваффақиятларга эришади.
Француз "қаймоқранглилар" сафида дебют мавсумини ажойиб ўтказди ва 56 ўйинда 43 та гол урди, аммо жамоа асосий совринлардан қуруқ қолди. Ҳеч нарсага қарамай, Рамоснинг сўзларига кўра, ҳужумчи "Реал"да муваффақиятга эришади.
"Беш йилдан кейин Мбаппе хотиржам бўлади, чунки унгача у тўрт ёки бешта "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Унда улкан истеъдод бор," - дея Мексиканинг "Монтеррей" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Рамоснинг сўзларини келтиради Madrid UNiversal.