Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Меҳмонларга марказнинг илмий-маърифий йўналиши, экспозицияси ва тарихи ҳақида маълумот берилди. Делегация аъзолари ислом маданияти билан бирга илм-фан, таълим, илоҳиёт, Бақтрия ва Хоразм цивилизацияси, Буюк Ипак йўли ҳамда Ренессанс даврларига бағишланган бўлимлар билан танишди.
Сергей Кириенко марказ ҳақидаги таассуротларида уни замонавий технологиялар ёрдамида бой маънавий ва тарихий меросни намоён этувчи ноёб маскан деб баҳолади.
Ташриф якунида марказ директори Фирдавс Абдухолиқов меҳмонга Ҳусайн Бойқаро девонининг факсимиль нусхасини совға қилди.