Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берилди.
28-июнь куни соат 21:29 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида жойлашган “Мерос” тўйхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 21:37 да етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Бирламчи маълумотларга кўра, тўйхона ичидаги барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратида.