Сергели туманидаги 300-мактабда 4-синф қиз 5 нафар ўғил синфдошлари томонидан “самосуд” қилингани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда мактаб коридорида қиз калтаклангани, жумладан бир бола томонидан қорнига тепилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Хабарларда қайд этилишча, мактаб раҳбарияти мазкур ҳолат бўйича болаларга ва ўқитувчиларга ҳам хеч қандай чора кўрмаган. "2 боланинг ҳайдалишини айтган раҳбарият кейин гапидан қайтиб, яна болаларни мактабга қайтарган", - дейилади хабарда.
Шунингдек, қизнинг онасини фарзанди хавфсизлигидан хавотирда экани таъкидланган. Айни пайтда мактаб ва Таълим вазирлиги томонидан ҳолат юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот берилгани йўқ.