Сергели туманидаги туширилган ва интернетда тарқаётган ҳодиса видеоси ҳақида қуйидагилар маълум қилинди.
16 июль куни тахминан соат 09.39 да Шокирариқ кўчасида қурилаётган бино рўпарасида Сувсоз ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли «Ticо» русумли автомобилида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари чақирилди.
Автомобиль ҳайдовчиси – 45 ёшли Илҳом И.га зиён етмади. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади. Ёнғиннинг тахминий сабаби: ёнилғи насосининг носозлиги.