Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сергелида кучли чақнаш ва ёнғин: жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинди

Сергелида кучли чақнаш ва ёнғин: жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинди

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ушбу ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб келинган.

Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Даволаш муассасаларида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларимиз ва барча зарур дори-дармон заҳираси яратилган. Ёнғин оқибатида воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 06:42 28.09.2023. Ўқилди: 2655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!