Сергели машина бозори Чиноз тумани ҳудудига кўчирилиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, Сергели авомобил бозорини Янги Чиноз шаҳарчасига етмасдан, М-39 халқаро автомобил йўлининг ўнг томонидаги ҳудудга кўчириш бўйича лойиҳа тайёрланган.
Ушбу бозор Тошкент вилояти ҳудудига кўчирилиши ҳақида бир неча йилдан буён хабарлар чиқади, аммо ҳозиргача бунга қўл урилгани йўқ.
Бундан аввалроқ Сергели машина бозори Tashkent Index’га кўчирилиши ҳақидаги хабарлар рад этилган, маъмурият бозор бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши тўғрисидаги гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, бу масала бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқ йўқлигини билдирганди.