Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сергели, Фурқат ва Каттақўрғон туманлари ҳамда Ширин шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Сергели, Фурқат ва Каттақўрғон туманлари ҳамда Ширин шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Г. яшаш хонадонида 3 дона қўлбола усулда ясалган иситиш мосламасини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 393,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби Департаментнинг Ширин шаҳри, Фурқат ва Каттақўрғон туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар М.М. ва И.Т. ҳамда ЯТТ Р.Х. умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига электр жиҳозларини ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 363 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:20 03.05.2025. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!