Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сербиялик машҳур футболчининг акаси ўлик ҳолда топилди

Сербиялик машҳур футболчининг акаси ўлик ҳолда топилди

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Неманя Видичнинг акаси вафот этди.

Душан кеча кечқурун Белградда ўлик ҳолда топилди. Эркакнинг ўлими ҳолати ва сабаблари очиқланмаган.

Видич акаси ва оиласи ҳақида камдан-кам ҳолларда омма олдида гапирарди. Душан укаси билан Ужиценинг "Единство" клубида бирга ўйнаган, аммо профессионал фаолият олиб бормаган.

Эслатиб ўтамиз, Неманя Видич "Црвена Звезда", "Интер" ва Югославия ҳамда Сербия терма жамоаларидаги ўйинлари билан ҳам танилган.

Киритилди: 18:56 21.01.2026. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар