Сербия бўйлаб намойишларда оммавий тартибсизликлар чоғида камида 42 нафар полициячи, жумладан, 26 нафари Белградда яраланган, 37 нафар намойишчи ҳибсга олинган.
Бу ҳақда республика ички ишлар вазири Ивица Дачич маълум қилди.
"42 нафар полициячи жароҳат олди, улардан 26 нафари Белградда. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу дастлабки маълумотлар, 42 нафари эса минимал, бир неча киши эса оғир жароҳат олган. Оператив ҳаракатлар ҳамон давом этмоқда. Айни пайтда 37 киши қўлга олинган", — деди Дачич матбуот анжуманида.