Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сербияда коронавирус инфекцияси бўйича рекорд ўрнатилмоқда

Сербияда коронавирус инфекцияси бўйича рекорд ўрнатилмоқда

Сербияда дам олиш кунлари 800 дан ортиқ COVID-19 касаллиги қайд этилди, деб хабар беради Озодлик радиоси. Улар орасида парламент спикери Мая Гойкович, мудофаа вазири Александар Вулин, Савдо уйи раиси Марко Чадеж ва бошқа бир қатор расмийлар бор.

Шунингдек, COVID-19дан собиқ машҳур футболчи ва Сербия терма жамоаси мураббийи Илия Петкович вафот этди.

Март ойининг бошидан бери жами 14.046 бемор қайд этилди, 270 киши вафот этди.

Эпидемиологларнинг таъкидлашича, янги авж олиш сабаби фуқароларнинг эътиборсизлиги, хусусан, футбол мусобақаларида томошабинларнинг оммавий равишда қатнашиши, шунингдек, тўйларни нишонлаш ва ресторан ҳамда тунги клубларга бориш бўлган.

Бош вазир Ана Брнабич ҳукумат маълум бир шаҳарларда, эҳтимол, Сербия пойтахти Белградда қаттиқ чоралар кўришга мажбур бўлишдан огоҳлантирди.

Мухолифат эса 21 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари ҳам касалликнинг тарқалишига таъсир кўрсатгани, зеро, кўп жойларда хавфсиз овоз бериш учун тегишли шароитлар йўқ бўлганлигини айтмоқда.

Киритилди: 22:26 29.06.2020. Ўқилди: 2416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!