Сербия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли иккита самолёт пойтахт Белграддан 100 км узоқликдаги Валево шаҳри ҳудудида номаълум учар объектни тутиб олиш учун учирилди.
Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Хабар қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа радарлари Валево шаҳридан 5,5 км баландликда 10:39да номаълум объектни аниқлаган:
«Сербия Президенти ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Александр Вучичнинг буйруғига кўра, бир жуфт MiG-29 тўхтатувчиси ҳавога учирилди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳаво кенгликларини кузатишда давом этди».
Аммо тез орада нишон радар экранларидан ғойиб бўлди. Самолётлар уни қидирган бўлсаларда, объектни топа олмадилар, шундан сўнг тутқичлар ўз аэродромига қайтишди.
Қайд этиш жоизки, Валево шаҳрида бир қанча йирик саноат корхоналари, жумладан, мамлакат мудофаа комплексида муҳим ўрин тутадиган Крусик заводи жойлашган.