Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сербия клуби "Реал Мадрид"нинг тарихий рекордини янгилади

Сербия клуби "Реал Мадрид"нинг тарихий рекордини янгилади

"Црвена Звезда" Сербия чемпионатининг 16-турида уйда "Младост Луcани" ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Барак Баҳар жамоаси кетма-кет 122 ўйинда (2017 йилдан бери) уй майдонида мағлубиятга учрамайди. Gracenote Live нашри хабар беришича, "Црвена Звезда" чемпионатнинг уй ўйинларида ғалаба қозониш серияси бўйича янги рекорд ўрнатди. Илгари бу ютуқ "Қироллик клуби" – "Реал Мадрид" га тегишли эди (121 ўйин, 1957-1965).

17 турдан сўнг қизил юлдузлилар Сербия чемпионатида 43 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:07 31.07.2025. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!