2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, барча умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида чет тилидан дарс берадиган ўқитувчиларда камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат бўлиши шарт. Бу талаб 2021 йил 19 майдаги ҳукумат қарорида белгиланган.
Бу фақат инглиз тили эмас, балки барча чет тилларига тааллуқли (иккинчи чет тилидан дарс берувчилардан ташқари).
Эслатиб ўтамиз, бу талаб 2024 йилдан жорий этилиши керак эди, аммо ўқитувчилар ва жамоатчилик сўровлари билан бир йилга кечиктирилган.
Маълумот учун, ўтган йилда B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга чет тили ўқитувчилари сони 29 001 нафарни ташкил этган.