Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Сенатор Фарҳод Боқиев: "Бугун YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз, уялиб қоласиз"

Сенатор Фарҳод Боқиев: "Бугун YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз, уялиб қоласиз"

Сенатнинг 23-ялпи мажлисида сенаторлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев бу мавзуга тўхталар экан, мақсад ижтимоий тармоқларни чеклаш эмас, уларда миллий контентларни кўпроқ яратиш, инсон маънавиятини оширишга хизмат қиладиган контентлар кўпайтириш эканлигини таъкидлади.

Сенатор Фарҳод Боқиев: "Бугун YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз, уялиб қоласиз"Сенатор Фарҳод Боқиев: "Бугун YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз, уялиб қоласиз"

Сенатор Фарҳод Боқиев: "Бугун YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз, уялиб қоласиз"

«Ҳар биримиз ота-она сифатида фарзанд тарбиялаб келяпмиз. Шуни тарозига қўйиб ўйлаб кўрсак, парламент сўрови бугунги куннинг актуал масаласи эканлиги кўринади. YouTube платформасига фарзандингиз билан кириб кўрсангиз уялиб қоласиз. Маънавиятимизга зид бўлган контентлар жойлаштирилган. Вазирлар маҳкамасига 10 та масалани қўйдик. Бу ерда ахборотни чеклаш ҳақида гап кетмаяпти, ахборотни чеклаб ҳам бўлмайди», — дейди у.

Фарҳод Боқиевнинг айтишича, «бугунги кунда ахборотнинг ранги ҳам, оғирлиги ҳам, ўлчами ҳам, чамадонга ўхшаб ушлайдиган жойи ҳам йўқ».

«Биз уни ушлаб тўхтата олмаймиз ёки қулоғимизга эшитмагин, кўзимизга кўрмагин, деб буйруқ беролмаймиз. Биз ахборотни ўқиб ўзимиз тафаккуримизда таҳлил қилиб олаверамиз. Давлат раҳбари томонидан 2017 йилда аниқ механизм илгари сурилган, бу – бешта муҳим ташаббус. Миллий контентларни яратиб, кўпайтирсак, Wikipedia’ни янгиласак, унинг базасини кенгайтирсак Ўзбекистон ҳақида маълумотлар олиш ҳам осонлашади, Халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистон ҳақида маълумотлар ҳам кўпаяди. Бу ерда ижтимоий тармоқларни блоклаш ҳақида гап кетмаяпти», — дея қўшимча қилади Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.

Киритилди: 11:52 05.02.2022. Ўқилди: 3175 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!