Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сенатор Берни Сандерс: “АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши керак”

Сенатор Берни Сандерс: “АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши керак”

АҚШ сенатори Берни Сандерс Вашингтон Исроилга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни дарҳол тўхтатиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Сандерснинг таъкидлашича, 2023 йил октябридан буён Исроил қўшинлари Ғарбий соҳилда 1000 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган. У Исроил ҳар куни ҳужумлар уюштирayotganини, Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва унинг иттифоқчилари эса “күч билан аннексия қилиш” сиёсатини олиб бораётганини қайд этди.

«АҚШ уларга бундай йўл тутиш имконини берди. Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш пайти келди», — деб ёзди сенатор.

2023 йил октябрдан буён Ғазодаги уруш фонида Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга нисбатан ҳибсга олишлар, ҳарбий рейдлар ва зўравонликлар кескин ошган.

Фаластин Озодлик Ташкилотининг (ФОТ) Ахлат девори ва мустамлакачилар манзилгоҳларига қарши кураш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган бир йил давомида Исроил армияси ва кўчманчилар ҳужумлари натижасида 1080 фаластинлик ҳалок бўлган, 11 мингга яқини яраланган.

Киритилди: 14:35 26.11.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!