Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сенатда Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича қонун лойиҳаси рўйхатдан ўтказилди

Сенатда Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича қонун лойиҳаси рўйхатдан ўтказилди

АҚШ Сенатида Россия Федерациясининг музлатилган активларидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда UNIAN нашри хабар берди.

Манбага кўра, қонун лойиҳасини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссия аъзоси, демократ Шелдон Уайтҳаус ва Сенатнинг халқаро муносабатлар қўмитаси раиси, республикачи Жим Риш ишлаб чиққан.

Қонун доирасида Россиянинг АҚШда сақланаётган 5 миллиард долларлик суверен активлари фоизли ҳисоб рақамга ўтказилади. Натижада Украинага ҳар 90 кунда 250 миллион доллар йўналтирилади.

Шелдон ва Жим Риш дунё давлатларидан Россия активларининг 5 фоизини (тахминан 14 миллиард долларни) Украинага беришга чақирган.

Киритилди: 23:35 22.09.2025. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!