Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Себастьян Фундора Тим Сзюни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO чемпионига айланди

A A A
Себастьян Фундора Тим Сзюни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO чемпионига айланди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам Т-Mobile Arena’да навбатдаги профессионал бокс турнири якунига етди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Сзю (24-1, 17 КО) ҳамда америкалик даъвогар Себастьян Фундора (21-1-1, 13 КО) ўртасида бўлиб ўтди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.

Сзюдан бўйи деярли икки қарич баланд бўлган Фундора қонли кечган жанг якунида ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Ҳакамлардан бири 116-112 ҳисобидаги ғалабани Сзюга тақдим этди. Қолган икки ҳакам эса 116-112 ва 115-113 ҳисобларида Фундора ғалаба қозонди деб ҳисобланади.

Себастьян Сзюнинг WBO камаридан ташқари ушбу вазнда вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарига ҳам эга чиқди.

Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли. Фундоранинг кейинги рақиби айнан ўзбекистонлик боксчи бўлиши ҳам мумкин.

Киритилди: 09:41 31.03.2024. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!