Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сайхунободда сомон ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

A A A
Сайхунободда сомон ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида сомон ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

2024 йил 31 май куни соат 21:45 ларда Сайхунобод туманида сомон ортиб кетаётган юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда юк машинаси ва унга ортилган сомон ёниб кетган.

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 22:26 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда юк машинасига баланд қилиб ортилган сомон электр узатиш линиясига тегиб кетгани ва оқибатда ёнғин келиб чиққани айтилмоқда.

Киритилди: 19:41 09.06.2024. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!