АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп дам олиш кунлари Парижга илк хорижий сафарини амалга ошириш режасини маълум қилди, деб хабар беради NBC News.
“Шанба куни Франциянинг Париж шаҳрига беш йил аввал содир бўлган даҳшатли ёнғиндан сўнг тўлиқ қайта қурилган муҳташам ва тарихий Нотр-Дам соборининг қайта очилиш маросимида қатнашиш мен учун катта шараф”, — деб ёзади Дональд Трамп. «Truth Social» постида.
Тарихий собор 2019 йилнинг апрель ойида ёнғин натижасида вайрон бўлган ва шундан бери реконструкция қилинмоқда. Қайта тиклаш ишлари яна кўп йиллар давом этса-да, Нотр Дам 7 декабрь куни ташриф буюрувчиларни кутиб олиши режалаштирилган.