Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

 ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Исроил мудофаа кучларининг хабар беришича, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг ўнлаб қирувчи самолётлари Эронга қарши операциянинг учинчи кунида Теҳронда жойлашган камида 80 та нишонни йўқ қилган.

"Нишонлар орасида Эрон мудофаа вазирлигининг бош штаби, ҳарбий илмий-тадқиқот маркази ҳамда “Эрон режими ядровий архивни яширган қўшимча объектлар” ҳам бор", дейилади баёнотда.

Reuters агентлигининг Исроил армияси юқори лавозимли вакилига таяниб хабар беришича, яна иккита “икки мақсадли” объект, ҳарбий ва ядровий мақсадларда фойдаланилган бинолар ҳам нишонга олинган.

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Киритилди: 20:05 15.06.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!