Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Савдо келишуви хавф остида: АҚШ ва ЕИ ўзаро баёнотни келиша олмаяпти

Савдо келишуви хавф остида: АҚШ ва ЕИ ўзаро баёнотни келиша олмаяпти

Европа Иттифоқи ва АҚШ 27 июль куни эришилган савдо келишуви бўйича қўшма баёнотни эълон қилиш масаласида келиша олмаяпти. Financial Times манбаларига кўра, низо рақамли қоидалар ва божхона имтиёзларининг муддати юзасидан келиб чиққан.

АҚШ Евроиттифоқдан рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни юмшатишни талаб қилмоқда. ЕИ эса бу талабни рад этмоқда ва "қизил чизиқ" деб атаган.

Шунингдек, АҚШ Европа автомобилларига божларни камайтириш масаласини кечиктирмоқда. Брюссель 15 августгача 27,5%дан 15%га туширишни кутган, аммо Вашингтон буни келишувдан кейин амалга оширишини билдирган.

Вашингтон қўшимча равишда америкалик ишлаб чиқарувчилар учун – хусусан балиқ, кетчуп, печенье, соя мойи ва бошқа маҳсулотлар учун Европа бозорига енгилроқ киришни талаб қилмоқда.

🇪🇺 Европа давлатлари бундай талабларга жавобан, ички жараёнлар аниқ муддат талаб қилишини истисно қилмоқда. Улар АҚШ биринчи бўлиб ўз мажбуриятларини бажарса, ЕИ ҳам шундай қилишини билдиришди.

Киритилди: 18:32 18.08.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!