Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудлар Винисиус учун рекорд даражада пул сарфлаши мумкин

Саудлар Винисиус учун рекорд даражада пул сарфлаши мумкин

Саудия Арабистонида Винисиус Жуниорга қизиқиш сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ, "Реал" вингери ҳали Мадрид клуби билан шартномани узайтириш борасида келишиб олмагани маълум бўлганди. Бу Саудия Арабистони лигаси вакилларини руҳлантирди, деб ёзади журналист Бен Жейкобс.

Футболчининг Мадрид клуби билан музокараларида олдинга силжиш бўлмагани саудияликлар яқин орада бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради, дегани эмас. Улар бу трансферни яқин уч йилда амалга оширмоқчи.

Қайд этилишича, Яқин Шарқ лигаси Винисиус учун жаҳон футболида рекорд даражадаги 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Киритилди: 09:14 18.07.2025. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!