"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаш имкониятига эга. Бу ҳақда Sport.es журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 38 ёшли ҳужумчини "Ал-Ҳилол" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудия Арабистони клуби президенти айни дамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида АҚШда бўлиб турибди. У саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби билан музокара ўтказмоқчи.
Лионелнинг Америка клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунига етади.