Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саудияликлар «Барса»га Ямал учун 400 миллион евро таклиф қилдими?

Саудияликлар «Барса»га Ямал учун 400 миллион евро таклиф қилдими?

"Барселона"да Ламин Ямал трансфери бўйича таклиф йўқ.

Аввалроқ, Испания матбуотида "Ал-Ҳилол" 18 ёшли вингер учун 400 миллион евро ва футболчи учун 7 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Каталония клуби бундай таклиф олганини рад этиб, Ламин Ямал сотилмаслигини таъкидлади, деб ёзади Marca.

Бундан ташқари, ушбу ёзда вингер "Барселона" билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди.

Бу мавсумда испаниялик футболчи Ла Лигада 4та ўйинда 2та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 17:05 13.10.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!