Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саудиядаги яна бир юлдуз Европага қайтишни истаб қолди

Саудиядаги яна бир юлдуз Европага қайтишни истаб қолди

"Ан-Наср" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда.

Риёд клуби 33 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилди, аммо у ҳали жавоб бермади. Хорватиялик футболчи Европага қайтишни истайди, аммо ҳозирги маоши жуда юқори эканлигини тушунади ва маошини сезиларли даражада камайтиришга тайёр. Трансфер январь ойидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Марсело Брозовичнинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан олдин, ярим ҳимоячи Италия А Сериясида "Интер" сафида етти йил ўйнаган.

Киритилди: 14:07 19.12.2025. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар