Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саудияда "Реал"нинг захира футболчиси учун 120 миллион евро маош таклиф қилишди

Саудияда "Реал"нинг захира футболчиси учун 120 миллион евро маош таклиф қилишди

"Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш вариантига эга. Ўтган ёздаёқ саудияликлар Диасга қизиқиш билдиришганди ва энди улар таклифни яхшилашга тайёр.

Диасга 120 миллион евролик шартнома таклиф қилиниши мумкин - тўрт мавсум давомида йилига 30 миллион евродан. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Браим Диаснинг келажаги бўйича қарор жаҳон чемпионатидан кейингина қабул қилинади. "Реал" футболчини сақлаб қолмоқчи, аммо у кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бу эса ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. 2025/2026 йилги мавсумда Диас 16 та ўйинда майдонга тушган бўлса-да, жами 454 дақиқа ҳаракат қилди (ҳар бир ўйинда ўртача 28,4 дақиқа).

Киритилди: 13:55 07.12.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!