"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар қимматбаҳо узугини йўқотди. Бу бразилиялик футболчи майдонга тушаётган вақтда содир бўлди.
Камера Неймарнинг мухлислар билан саломлашаётгани тасвирга туширди. Ўша пайтда мухлислардан бири футболчининг бармоғидаги узукни ечиб олишга муваффақ бўлди.
Неймар бир неча метр юрди, кейин қўлига, кейин эса трибунага қаради. Diario Sport нашри хабарига кўра, бир неча соатдан кейин узук деярли 15 миллион еврога сотувга қўйилди.