Бугун 22 июнь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саудия долларга қарши қадам ташлади

Саудия долларга қарши қадам ташлади

Саудия Арабистони Хитой бошчилигида трансчегаравий тўловлар ва валюта операцияларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган mBridge халқаро рақамли платформасига қўшилди. 8 июнь куни ҳарбий жиҳатдан қўриқлаш эвазига нефть ва бошқа маҳсулотларни фақат долларда сотиш мажбурияти юкланган Саудия ва АҚШ ўртасида тузилган 50 йиллик келишув муддати ниҳоясига етди. Эндиликда Саудия ўз нефтини бошқа валюталарда ҳам сота олади.

Саудия Арабистони Хитой бошчилигида банклар томонидан трансчегаравий тўловлар ва валюта операцияларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган mBridge халқаро рақамли платформасига қўшилди. Бу ҳақда қироллик Марказий банки маълумотларига таяниб, Investing.com нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 1974 йил 8 июнда Саудия ва АҚШ ўртасида тузилган 50 йиллик келишув муддати ниҳоясига етган. Худди шу йили саудлар Америка раҳбарларига нефть ва бошқа товарларни исталган мижозга фақат АҚШ долларига сотишга ваъда берган эди.

Bizcommunity нашрининг ёзишича, Саудиянинг нефть-доллар шартномасини узайтирмаслик ҳақидаги қарори дунёнинг молиявий ҳолатини ўзгартириши мумкин.

"Энди мамлакат ўзининг углеводородлари ва бошқа маҳсулотларини нафақат АҚШ долларида, балки бошқа валюталарда ҳам сота олади", – деб ёзади нашр.

Маълумот учун, Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида тузилган нефть-доллар шартномаси АҚШ сиёсатининг Бреттон-Вудс келишувидан кейинги иккинчи ютуғи бўлиб тарихда қолган. Шундан сўнг, доллар олтин билан боғланган глобал захира валютаси сифатида тан олинган.

Ўшанда саудияликлар нефтни фақат долларга сотиш эвазига АҚШнинг ҳарбий ҳимоясини олган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида БАА ва Хитой ушбу платформа орқали рақамли дирҳам ва юандан фойдаланган ҳолда биринчи 14 миллион долларлик трансчегаравий операцияни амалга оширган эди.

Киритилди: 17:45 13.06.2024. Ўқилди: 8536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!