Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистонига Яман ва Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳлар ҳужум қилиши мумкин

Саудия Арабистонига Яман ва Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳлар ҳужум қилиши мумкин

Reuters агентлигининг саудиялик юқори мартабали манбасига кўра, Саудия Арабистони Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остида мамлакатга икки томондан мувофиқлаштирилган ҳужумлар уюштирилишини кутмоқда. Ҳужумлар шимолдан Ироқ жангарилари, жанубдан эса Ямандаги ҳусийлар томонидан амалга оширилиши эҳтимоли юқори.

Исми сир қолишини истаган расмийнинг айтишича, Саудия Арабистони, АҚШ ва минтақадаги бошқа мамлакатлар разведка маълумотларига кўра, фуқаролик ҳамда иқтисодий объектлар нишонга олиниши мумкин. Буларга энергетика инфратузилмаси, портлар ва аэропортлар киради.

"Саудия Арабистони дрон ва ракеталарнинг фаол равишда кўчирилаётганини кузатмоқда. Бу ҳар иккала йўналишдан биргаликда қуролли амалиёт ўтказилишидан дарак беради. Ар-Риёд ҳар қандай тажовузга жавоб бериш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр", — деди Reuters манбаси.

Июл ойининг охирида Саудия Арабистони ўзининг нефт объектларига қилинган дрон ҳужумларида ҳусийлар ва Ироқдаги кучларни айблади ҳамда АҚШ Марказий қўмондонлиги билан биргаликда Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳларга зарбалар берди. Ироқ гуруҳлари эса бу зарбаларга жавоб қайтаришни билдирди.

Киритилди: 14:10 08.08.2026. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!