Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистонига ишга кетишдан аввал ўзбекистонликлар тил курсларида ўқитилади

A A A
Саудия Арабистонига ишга кетишдан аввал ўзбекистонликлар тил курсларида ўқитилади

Саудия Арабистонига ишга юбориладиган ўзбекистонликларга тил курслари ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Саудия Арабистони иш берувчи корхона раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини тиббиёт, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни кетишдан олдин Саудия Арабистони стандартлари асосида хорижий тил ва касбга ўқитиш курсларини ташкил этишга келишиб олинди.

Киритилди: 20:59 05.02.2024. Ўқилди: 2393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!