Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида Saudi Aramco бош қароргоҳи ҳужум оқибатида жиддий зарар кўрди

Саудия Арабистонида Saudi Aramco бош қароргоҳи ҳужум оқибатида жиддий зарар кўрди

Саудия Арабистони шарқидаги Даҳрон шаҳрида жойлашган Saudi Aramco нефть компаниясининг бош қароргоҳи ҳужум оқибатида жиддий зарар кўрди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор учта манбага таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, зарбадан кейин келиб чиққан ёнғин бинонинг олтинчи қаватидан ўнинчи қаватигача тарқалган.

Манбалардан бирининг билдиришича, компания раҳбари Амин Носирнинг иш кабинети жойлашган юқоридаги учта қават жиддий шикастланган.

Бинонинг айрим қисмларида шифт қулаб тушган, дераза ва эшиклар синган.

Шунга қарамай, мажмуа фаолияти одатий тартибда давом этган. Бироқ ходимларнинг бир қисми масофавий ишлаш тартибига ўтказилган.

Киритилди: 19:58 14.10.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!