Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистонида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди, қурбонлар бор

Саудия Арабистонида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди, қурбонлар бор

Саудия Арабистонида кучли ёмғир сабаб сув тошқинлари содир бўлди. Подшоҳликнинг жануби-ғарбидаги Жизан вилоятида табиий офат 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради Саудия ОАВлари.

Жизанда ҳалок бўлганлар орасида эр-хотинлар ҳам бор, уларнинг машинасини вилоят жануби-шарқидаги Ал-Арида ва Аҳад ал-Масариҳа вилоятларини боғловчи йўлда кетаётиб, сув тошқинлари олиб кетган.

Сабия ва Абу Ариш вилоятларини боғловчи кўприк қисман қулаши оқибатида яна бир эркак ва унинг рафиқаси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sabq ахборот портали. Ҳодиса оқибатида оиланинг бошқа аъзолари жароҳатланган.

Фуқаролик мудофаа гуруҳлари кейинчалик Жизандаги сув босган водийда ҳалок бўлган уч кишининг жасадини, жумладан, икки ўсмир ва 35 ёшли эркакнинг жасадини топиб олди.

Кучли ёмғир Жизаннинг турли қисмларида чоршанба куни эрталабгача давом этди. Вилоятда ёмғирли ҳаво давом этиши мумкин.

Айни пайтда мусулмонларнинг муқаддас Макка шаҳри сешанба куни кучли ёмғир, дўл ва кучли шамолни бошдан кечириб, айрим ҳудудларда вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Саудия Арабистони фуқаролик мудофааси бош бошқармаси подшоҳликнинг бир қанча ҳудудларида кузатилаётган беқарор об-ҳаво туфайли аҳолига эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

Аҳолига ёмғир ва сув тошқинлари пайтида пасттекисликлар, сув омборлари ва водийларга бормаслик ҳақида огоҳлантирилди. Бошқарма сел сувларида чўмилишдан огоҳлантириб, хавф-хатарларни келтириб чиқариши маълум қилди.

Шунингдек, жамоатчиликни турли оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий медиа платформалари орқали бошқарма томонидан тарқатилаётган хавфсизлик йўриқномаларини диққат билан кузатиб бориш тавсия этилади.

Киритилди: 20:12 08.08.2024. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!