Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистонида итлар CОVID-19 га чалинганларни аниқлашга ўргатилмоқда

Саудия Арабистонида итлар CОVID-19 га чалинганларни аниқлашга ўргатилмоқда

Саудия Арабистонининг божхона маъмурияти ўтказиш пунктларида коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун итларни шуғуллантирмоқда. Божхона маъмуриятининг ушбу ҳаракатлари ҳукуматнинг коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича олиб бораётган ишларининг бир қисмидир.

“Итларни вирусга чалинганларни аниқлаш бўйича шуғуллантириш 80 фоиз муваффақиятли бўлди. Ҳозирда марказимиз маъмурияти итларнинг тайёрлигини кафолатловчи барча талабларни якунламоқда. Одатда, бизнинг марказ кўплаб дастурлар бўйича, хусусан терроризмга қарши кураш бўйича итларни тайёрлайди. Ушбу дастурлар контрабанда билан олиб ўтилган товарларни – гиёҳванд моддалар, портловчи моддалар, қуроллар, валюта ва тамаки кабиларни аниқлашни қамраб олади”, дейди божхонадаги Миллий марказ директори Абдулла ал-Саллум.

Итларнинг ҳид билиш қобилияти кучли бўлгани учун улардан анчадан бери касалликларни аниқлаш учун фойдаланиб келинади. Масалан, қизамиқ, сил ва Паркинсон билан касалланганларни топишда бу ҳайвонлар иш беради.

Яқинда итлардан коронавирусни аниқлашда фойдаланиш бўйича олиб борилган бир қанча тадқиқотлар яхши натижа берган. Ҳозирда Британия, АҚШ, Франция ва Чилилик тадқиқотчилар CОVID-19 ни аниқлаш учун итларни тайёрлашмоқда. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари июль ойида К9 номли полиция итларини коронавирусни аниқлашда фойдаланиш учун ўтказилган синовлари муваффақиятли якунлаганини эълон қилганди.

Киритилди: 17:07 05.08.2020. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!