Саудия Арабистонида Ямандаги «Ансоруллоҳ» ҳусийлар ҳаракати билан давом этаётган қарама-қаршилик фонида дронлар ва ракеталарни уриб тушириш учун мўлжалланган тутиб қолувчи ракеталар танқислиги юзага келмоқда. Бу ҳақда Associated Press Яқин Шарқ мамлакатлари вакилларига таяниб хабар берди.
«Саудия Арабистони тутиб қолувчи ракеталари тугаб бормоқда ва у ҳусийлар билан можаро чўзилиб кетаётгани фонида Ғарб иттифоқчиларидан ёрдам сўради,» - дейилади хабарда.
AP маълумотига кўра, Саудия Арабистони ҳаво мудофаасини қўллаб-қувватлаш масаласида бир қатор минтақавий ва Ғарб давлатларига мурожаат қилган.