Испаниянинг Hako Space компанияси сайёҳлар учун стратосфера ҳаво шарини ишлаб чиқувчи навбатдаги синов парвозини амалга оширади. Бу сентябрь ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтади.
Синов парвози Halo Space’нинг 6-парвози бўлади ва компаниянинг Ер юзасидан 30 км баландликка кўтариладиган реал ўлчамдаги прототип капсуласи Aurora’дан фойдаланади.
Парвознинг асосий мақсади — сўнгги 3 йил ичида ишлаб чиқилган барча муҳим тизимларнинг интеграциялашган ишлашини текшириш.
Саудия Арабистонининг Алоқа, космик ва технология комиссияси йил бошидан бери Halo Space билан ҳамкорлик қилиб, синов парвозига тайёргарликни назорат қилиб келмоқда.
Halo Space, шунингдек, Саудия Арабистонида ўзининг асосий операцион базаси ва якуний йиғиш майдончасини ташкил этишга қарор қилди.
Halo Space келаси йилда бошқарилувчи парвозларни, 2026 йилда эса тижорат рейсларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу рейслар йўловчиларни 35 кмгача баландликка ҳаво шарида кўтарилган капсулада 6 соат давомида Ернинг думалоқлигини кўрсатиш ва фазони томоша қилиш учун учиради.