Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистонида Ар-Риёд халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилган муддат узайтирилди

Саудия Арабистонида Ар-Риёд халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилган муддат узайтирилди

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилган муддатни узайтирди.

Мазкур қарор аэропорт инфратузилмаси хавфсизлигини текшириш ишларини тўлиқ якунлаш мақсадида қабул қилинган.

«Фуқаро авиацияси бош бошқармаси Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортнинг операцион фаолияти тўхтатилган муддат узайтирилганини эълон қилади», — дейилади идоранинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотида.

Бошқарма маълумотига кўра, чекловларни узайтириш аэропорт объектларининг хавфсизлиги ва уларнинг фойдаланишга тайёрлигини текшириш билан боғлиқ зарур тартиб-таомилларни якунлаш учун талаб этилмоқда.

Ушбу ишлар тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ҳозирча аэропорт фаолияти қачон тўлиқ тикланиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Киритилди: 15:53 12.10.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!