Саудия Арабистонида 2025 йилда рекорд даражада кўп ўлим жазоси амалга оширилди, уларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга таалуқли — BBC.
Буюк Британиянинг Reprieve инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти жорий йилда Саудия Арабистонида камида 347 киши қатл этилганини қайд этган. Таққослаш учун, 2024 йилда 345 та қатл амалга оширилган.
Қатл этилганларнинг қарийб учдан икки қисми гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. 2023 йилда Саудия Арабистони ҳукумати гиёҳванд моддаларга қарши уруш эълон қилган.
Der Spiegel нашрининг йизишича, Саудия Арабистони каптагон гиёҳванд моддаси савдосининг энг йирик бозорларидан бири бўлиб, Сурия Башар Асад даврида унинг энг катта ишлаб чиқарувчисига айланган эди.
Repreive ташкилоти Саудия Арабистонини “кузатувлар бошланганидан бери энг қонли йилни бошдан кечирган мамлакат” сифатида таърифлади. Ўлим жазолари сони бўйича дунёда фақат Хитой ва Эрон Саудия Арабистонидан юқори кўрсаткич қайд этган.