Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони уран сотишни бошлайди

Саудия Арабистони уран сотишни бошлайди

Саудия Арабистони Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд қиролликнинг уранни бойитиш ва сотишни бошлаш режаларини эълон қилди. Душанба куни Даҳрондаги конференцияда сўзга чиқиб, у бу ҳаракат минерал ресурсларни монетизация қилиш стратегиясининг бир қисми эканини таъкидлади, деб хабар беради Reuters.

“Биз уни бойитамиз, сотамиз”, деди вазир ядровий реакторлар учун ёқилғи ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган уран концентратини назарда тутиб.

Саудия Арабистони энергетика секторини диверсификация қилиш учун ядро дастурини амалга оширмоқда, бироқ уранни бойитиш ва ядро қуроллари ўртасидаги потенциал боғлиқлик ҳақида саволлар туғдирди. Қироллик расмийлари дастур фақат тинч мақсадда эканлигини таъкидламоқда.

Бироқ 2018-йилда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон, агар Эрон шундай қилса, қироллик ядровий қурол яратишга тайёр эканини айтган эди. 2020 йилда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ҳам худди шундай баёнот билан чиққан эди.

2024-йил охиригача қироллик Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан ядровий объэктларни назорат қилишнинг амалдаги режимидан воз кечиб, стандарт ҳимоя чораларига ўтиш ниятида. Ҳозирча Саудия Арабистони дастури кичик миқдорлар протоколи билан тартибга солинади, бу эса мамлакатларни қаттиқ текширувлардан озод қилади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!