Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистони шаҳзодаси Чеченистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Чеченистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Туркий бин Муҳаммад бин Фаҳд Ол Сауд ишчи ташриф билан Чеченистонга келди.

Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Бугун Чеченистон Республикасига ишчи ташриф билан Саудия Арабистони шаҳзодаси, Олий Ҳазратлари Туркий бин Муҳаммад бин Фаҳд Ол Сауд келди.

Дастлаб шаҳзода билан биргаликда Россия президенти Владимир Путин номидаги янги туманга ташриф буюрдик", — деб ёзди Қодиров.

Меҳмон учун янги туман бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Унга ҳудудда келажакда барпо этилиши режалаштирилган объектларнинг қурилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Қодировнинг сўзларига кўра, шаҳзода кўрганларидан ижобий таассурот олган.

Киритилди: 23:41 14.11.2026. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар