Саудия Арабистони жаҳон ҳамжамиятига келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилмоқда ва Россия-Америка мулоқоти учун платформа тақдим этишга тайёр.
Бу ҳақда Саудия Арабистони саноат ва минерал ресурслар вазири Бандар ал-Хурайф маълум қилди.
Саудия Арабистони Россия ва АҚШ ўртасида мулоқотни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий барқарорлаштиришга қаратилган маслаҳатлашувлар платформасини тақдим этишга тайёрми, деган саволга вазир ижобий жавоб берди.
"Ҳа, Саудия Арабистони жаҳон ҳамжамиятига келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг раҳбариятимиз, олий ҳазратлари ва валиаҳд шаҳзодалари минтақа барқарорлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда. Бу бизнинг миллий манфаатларимиз", - дея таъкидлади у.
Вазир “Саудия Арабистони фойдали деб ҳисоблаган ҳар қандай саъй-ҳаракатлардан фойдаланишини” қўшимча қилди.