Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж–2026” мавсумида ҳар бир зиёратчига ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда берилишини маълум қилди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафарини ташкил этувчи барча идора ва ташкилотларга зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж ибодатини адо этишга жисмоний лаёқати йўқ шахсларни аниқлаш мажбуриятини юклатди. Ушбу тартиб ҳожилар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
🏥 Тиббий гувоҳномасиз ҳаж визаси расмийлаштирилмайди. Ҳар бир зиёратчи сафарга чиқишдан олдин белгиланган тиббий кўриклардан ўтиши ва соғломлик тўғрисидаги электрон гувоҳномани “Nusuk” платформаси орқали олиши шарт.
Баёнотда таъкидланишича, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчиларга ҳаж сафарини амалга оширишга рухсат берилмайди:
📌Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;
📌Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;
📌Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;
📌Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;
📌Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;
📌Қарилик деменцияси касалликлари;
📌Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;
📌Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);
📌Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалар давомида кечаётган фаол онкологик касалликлар.
❗️Вазирликнинг таъкидлашича, тиббий маълумотларни сохталаштириш ёки мазкур талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида қатъий чоралар кўрилади. (https://t.me/DinQumita/7445)