Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони АҚШнинг “NATO'га кирмаган асосий иттифоқчиси” мақомини олди — CNN

 Саудия Арабистони АҚШнинг “NATO'га кирмаган асосий иттифоқчиси” мақомини олди — CNN

Бу ҳақда президент Доналд Трамп 18 ноябр куни АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида қурол-яроғ етказиб беришни енгиллаштирувчи ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни юқори даражага кўтарувчи хавфсизлик келишуви имзоланиши вақтида эълон қилди.

Бу мақом икки давлат ўртасида мудофаа ҳамкорлигини чуқурлаштиради, аммо хавфсизлик бўйича мажбурий кафолат бермайди. Саудия Арабистони шундай мақомга эга 19 мамлакат, жумладан Исроил, Иордания, Кувайт ва Қатар қаторига қўшилди.

Бундан ташқари, АҚШ–Саудия Арабистони ўртасидаги битимида Ар-Риёдга F-35 қирувчи самолётлари ва 300 та Аbrams танкини сотиш кўзда тутилган.

Киритилди: 17:57 19.11.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!