Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони АҚШнинг “NATO'га кирмаган асосий иттифоқчиси” мақомини олди

Саудия Арабистони АҚШнинг “NATO'га кирмаган асосий иттифоқчиси” мақомини олди

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Бу ҳақда президент Доналд Трамп 18 ноябр куни АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида қурол-яроғ етказиб беришни енгиллаштирувчи ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни юқори даражага кўтарувчи хавфсизлик келишуви имзоланиши вақтида эълон қилди.

Бу мақом икки давлат ўртасида мудофаа ҳамкорлигини чуқурлаштиради, аммо хавфсизлик бўйича мажбурий кафолат бермайди. Саудия Арабистони шундай мақомга эга 19 мамлакат, жумладан Исроил, Иордания, Кувайт ва Қатар қаторига қўшилди.

Бундан ташқари, АҚШ–Саудия Арабистони ўртасидаги битимида Ар-Риёдга F-35 қирувчи самолётлари ва 300 та Аbrams танкини сотиш кўзда тутилган.

Киритилди: 17:35 19.11.2025. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!