Саудия Арабистони 31 мартдан бошлаб ўз ҳудудига кириш ва чиқишга қўйилган тақиқларни бекор қилади ва халқаро парвозларни қайта йўлга қўяди, деб хабар берди жума куни Саудия Арабистонининг расмий ахборот агентлиги.
Шунингдек, Қироллик март ойининг охирига келиб барча қуруқлик ва денгиз йўлларини очади ва барча давлат фуқароларининг мамлакатга кириб-чиқишига рухсат беради. Ушбу саёҳатлар вирус тарқалишининг олдини олиш учун жорий қилинган чекловлар ва профилактика чораларига мувофиқ амалга оширилади.
Сўнгги ҳафталарда Саудияда коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони сезиларлаи даражада камайди. 7 январь куни 98 кишигагина CОVID-19 ташхиси қўйилган ва 4 киши ушбу касаллик қурбонига айланган. Шунинг учун Қироллик расмийлари мамлакат чегараларини очишга қарор қилишди.